Чили терма жамоаси ҳужумчиси Алексис Санчес Европадаги узоқ йиллик фаолиятидан сўнг МЛСга ўтишга тайёргарлик кўрмоқда.
37 ёшли футболчи Канаданинг "Монреаль" жамоаси билан икки йиллик шартнома имзолади. Трансфер ҳужжатлари аллақачон тайёрлаб қўйилган.
Таниқ инсайдер Фабрицио Романонинг сўзларига кўра, Санчес янги клубига эркин агент сифатида қўшилади. Чилилик ҳужумчи ёзда Испаниянинг "Севилья" жамоасини тарк этганидан сўнг эркин агентга айланди.
Бу "Барселона", "Арсенал", "Манчестер Юнайтед", "Интер" ва "Марсель" каби клубларда ўйнаган Санчеснинг МЛСда биринчи марта ўйнаши.
Хабарларга кўра, шартнома икки мавсумга мўлжалланган ва тажрибали ҳужумчи "Монреаль" клубида махсус мақомдаги ўйинчи сифатида рўйхатдан ўтказилади.













