Истанбулнинг «Бешикташ» клуби «Ювентус» ярим ҳимоячиси Артур Мелога жиддий қизиқиш билдирмоқда.
«Қора бургутлар» 29 ёшли бразилиялик футболчининг трансфери бўйича туринликларга сўров юборишди. Ушбу трансфердан шахсан «Бешикташ» бош мураббийи Винченцо Итальяно манфаатдор — у аввалроқ «Фиорентина»да Артур билан бирга муваффақиятли ишлаган эди.
Ўтган мавсумни Мело ижара асосида Бразилиянинг «Гремио» клубида ўтказиб, сифатли ўйин кўрсатди ва барча турнирларда 36 та учрашувда майдонга тушиб, 1 та гол урди ҳамда 2 та голли узатмага муаллифлик қилди.
Эслатиб ўтамиз, «Бешикташ» Туркия Суперлигасининг янги мавсумини 16 август куни «Эюпспор»га қарши ўйин билан бошлайди.













