Кириш Регистрация

"Шахтёр" дарвозабони кана чақиши туфайли фаолиятини якунлаши мумкин

Баҳо:
+ | -

Бир неча ой олдин, "Шахтёр" дарвозабони Кирило Фесюнни кана чақиб олган эди. Кана дарҳол аниқланмади, бу эса инфекциянинг бутун танасига тарқалишига ва ички органларининг яллиғланишига олиб келди. Айниқса, унинг юраги таъсирланди.

Текширувдан сўнг, "Шахтёр" шифокорлари ўз вақтида даволанмаслик дарвозабоннинг келажакдаги футбол фаолиятига хавф туғдириши мумкинлигини айтишди. Блогер Игор Бурбаснинг сўзларига кўра, шифокорлар ҳозирда Фесюн қачон майдонга қайтишини олдиндан айтиб бера олмайдилар.

Ҳозирги босқичда асосий мақсад Кирилонинг тўлиқ соғайиб кетиши. У дори-дармонлар билан даволанмоқда. Шифокорлар унинг аҳволини барқарорлаштиришга ва Фесюнни тўлиқ ҳаётга қайтаришга ҳаракат қилмоқдалар.

Киритилди: 16:44, 11.08.2026.
Ўқилди: 682 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик