Кириш Регистрация

Луис Энрике: «Мен даҳо эмасман ва бундай бўлишни хоҳламайман»

Баҳо:
+ | -

«ПСЖ» бош мураббийи Луис Энрике қўлга киритилган унвонларга қарамай, доимо ўз устида ишлашга ҳаракат қилишини таъкидлаб, ўзини даҳо деб ҳисобламаслигини айтди.

Испаниялик мутахассис мураббий сифатида «Барселона» ва «ПСЖ» билан 21 та совринни қўлга киритган.

«Мен даҳо эмасман ва бундай бўлишни хоҳламайман. Назаримда, мен рақобатлашиш учун туғилганман — айнан шу нарсада ўзимни энг қулай ҳис қиламан. Теннис, падел, футбол ўйнайманми ёки машғулот ўтказаманми, фарқи йўқ — менга рақобатлашиш ёқади.

Манда доимо яхшиланишга бўлган интилиш бор: жамоа ўйинини, футболчилар билан муносабатларни, жамоа билан ўзаро алоқани яхшилаш, олдимга қўйилган талабларни бажариш, жамоани яхшироқ ҳис қилиш ва ундан максимал натижа олиш.

Лекин мен буни шунчаки мураббий бўлганим ва футболчиларга ниманидир буюра олишим учун эмас, балки ишонтириш орқали қилишни яхши кўраман. Ўйинни тушунишга ва уни ўйинчиларга имкон қадар оддийроқ тушунтиришга ҳаракат қилиш манга ёқади. Ўйлашимча, айнан шу нарса мени ривожланишда давом этишга мажбур қилади.

Ҳозир менга: «Сиз жуда кўп унвонларни қўлга киритдингиз», дейишганида, бу мен учун энди ҳеч қандай аҳамиятга эга эмас. Буларнинг бари ўтмишда қолди, бу энди тарих», — деди Энрикенинг сўзларини RMC Sport.

Киритилди: 17:13, 11.08.2026.
Ўқилди: 829 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Роналду тузоққа тушди, барчаси олдиндан режалаштирилган» — Жозе Португалия терма жамоасидаги можаро ҳақида [7204]

Португалия футбол федерацияси президенти Роналду ва Жезуш ўртасидаги зиддият фонида баёнот берди [3510]

Холанд келажакда бу икки клубдан бошқа жамоаларнинг таклифларини кўриб чиқмайди [3311]

Жезуш Роналдунинг Португалия терма жамоасидаги келажаги ҳақида гапирди [3065]

Дунёдаги энг қиммат футболчилар рейтинги: Винисиус 10-ўринга тушди [2278]

Миллатлар лигаси. Португалия терма жамоаси Роналдусиз ва камчиликда Норвегияни мағлуб этди [2203]

"Реал" собиқ футболчиси Моуриньонинг кетишини истамоқда [2133]

Осиёда ЖЧ-2034 йўлланмалари қандай тақсимланади? [2121]

Лионель Месси хайрлашув ўйини олдидан Аргентина терма жамоаси қароргоҳига етиб келди [2036]

«Реал»нинг икки янги футболчиси ва «Барселона» тарбияланувчиси — Ла Лиганинг энг кўп қимматлашган бешлигида [2026]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик