Франция терма жамоаси таркибида жаҳон чемпиони Поль Погба «Монако»нинг машғулотида жароҳат олди.
Nice-Matin хабарига кўра, 33 ёшли ярим ҳимоячи машғулот қизиган пайтда бақириб, майдонга йиқилган. Тиббий штабдан ёрдам олгач, футболчи кучли оқсоқланиб, яқин орадаги ўриндиққача етиб олган. Унинг чап сонига зич боғлам қўйилган, шундан сўнг Погба клубнинг икки ходими ёрдамида майдонни тарк этган.
«Монако»даги 2025/26 йилги мавсум Погба учун антидопинг қоидаларини бузгани сабабли берилган дисквалификациядан (2023 йилдан 2025 йилгача) кейинги биринчиси бўлди. Франциялик футболчи монегасклар сафида 6 та ўйинда иштирок этиб, майдонда умумий ҳисобда 115 дақиқа ҳаракат қилди.













