Кириш Регистрация
13/08 19:00 Сурхон - Сўғдиёна
13/08 19:00 Андижон - Нефтчи
13/08 20:30 Бухоро - ОКМК
14/08 19:00 Навбаҳор - Бунёдкор
14/08 20:00 Динамо - Хоразм
14/08 20:30 Қизилқум - Машъал

Расман! Медина "Байер" футболчиси

Баҳо:
+ | -

"Байер" Леверкузен клуби "Марсел"дан аргентиналик ҳимоячи Факундо Мединани сотиб олганини эълон қилди. 27 ёшли футболчи немис клуби билан 2031 йил 30 июнгача шартнома имзолади.

Медина чап қанотда ёки марказий ҳимояда ўйнаши мумкин. У 2-рақам остида ўйнайди.

"Факундо Медина билан биз жуда тажрибали ўйинчини сотиб олдик, у ўзининг маҳорати ва кучли характери туфайли дарҳол жамоамизнинг устунига айланади. У яккама-якка жангларда кучли, қатъиятли ва тажовузкор. Факундонинг фазилатлари бизнинг таркибимизда муҳим элемент ҳисобланади. Унинг бизга қўшилганидан хурсандмиз", деди "Байер" спорт директори Саймон Рольфес.

Медина 2020 йилдан бери Франция чемпионатида ўйнаб келаётгади. У 2025 йилда "Марсел"га қўшилишдан олдин "Ланс"да ўйнаган.

"Бундеслига ва "Байер"га ўтиш мен учун жуда яхши. Жаҳон чемпионатида Паласиос менга клуб ҳақида кўп гапирди ва Леверкузен ҳақида жуда юқори баҳо берди. Паласиос бу ерда узоқ вақтдан бери ишлайди ва катта муваффақиятларга эришди - мен ҳам "Баер" билан шундай тажрибага эга бўлишни истайман", деди Медина.

Бу ёзда Медина Аргентина терма жамоасида ўйнаб, Жаҳон чемпионатида иккинчи ўринни эгаллади.

Киритилди: 21:45, 11.08.2026.
Ўқилди: 830 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик