«Лацио» «Интер» ярим ҳимоячиси Давиде Фраттезига қизиқиш билдирмоқда ва уни ижарага олиш имконияти ҳақида сўров юборди. Бу ҳақда Football Italia хабар бермоқда.
«Интер» трансфер бозорида фаол иш олиб боришидан олдин бир нечта футболчисини сотиши керак. Жамоадан кетишга бош номзодлардан бири сифатида Симоне Индзаги ва Кристиан Киву қўл остида мунтазам ўйин амалиётига эга бўла олмаган Фраттези кўрилмоқда.
Дастлаб 26 ёшли италиялик футболчининг «Интер»дан кетиши фаолиятини давом эттириш учун энг эҳтимолли вариант сифатида баҳоланган эди. Аммо ҳозирча ҳеч бир клуб футболчи учун сўралаётган 30 миллион еврони тўлашга тайёр эмас.
Фраттези сотилганидан сўнг «Интер» «Ливерпуль» ярим ҳимоячиси Кёртис Джонсни сотиб олишга маблағ ажратмоқчи.
«Лацио»нинг молиявий имкониятлари эса фақат мавсум якунида сотиб олиш ҳуқуқи билан ижара таклиф қилишга имкон беради.













