«Интер»нинг ўнг қанот ярим ҳимоячиси Луис Энрике Лима «Рома»га ўтишга яқин турибди.
Клублар 24 ёшли бразилиялик футболчининг трансфери бўйича бонусларни ҳисобга олган ҳолда 30 миллион еврога келишиб олишди, деб хабар беради Джанлука Ди Марцио. Футболчининг ўзи ҳозирча трансферга розилик бергани йўқ.
Луис Энрике А Сериянинг 30 та ўйинида 1 та гол урди, 2 та голли узатмани амалга оширди ва 3 та сариқ карточка олди.













