"Боруссия" (Дортмунд) ўзининг трансфер рекордини янгилашга тайёр. Аввал хабар қилинганидек, "арилар" "Кёльн" вингери Саид Эл Мал учун тахминан 55 миллион евро таклиф қилмоқчи.
Агар келишув амалга ошса, 19 ёшли футболчи Дортмунднинг энг қиммат трансферига айланади. Transfermarkt маълумотларига кўра, ҳозирги рекорд 2016 йилда "Ренн"дан 35 миллион еврога сотиб олинган Усмон Дембелега тегишли. Айтганча, "Олтин тўп" соҳиби ҳам ўша пайтда 19 ёшда эди.
Саид Эл Мал ўтган мавсумда "Кёльн" сафида 34 та ўйинда 13 та гол урди ва бешта голли узатмани амалга оширди.













