Букмекерлар ФИФА президенти лавозимида Жанни Инфантинонинг ўрнини эгаллашга асосий номзодларни маълум қилишди.
Европалик функционерлар ФИФА раҳбариятида ўзгаришларни хоҳлаётганининг сабабларидан бири – Инфантинонинг Жаҳон чемпионати ҳуқуқларининг бир қисмини ташқи инвесторларга сотиш режаларидир.
Хорижий букмекерларда Инфантинонинг ўрнини эгаллашга «ПСЖ» президенти Нассер Ал-Хелайфи фаворит сифатида баҳоланмоқда. Даъвогарларнинг топ-3 лигига, шунингдек, УЕФА президенти Александер Чеферин ва КОНКАКАФ президенти Виктор Монтальяни кирган.













