«Реал» ва Adidas 2026/27 йилги мавсум учун захира форма комплектини тақдим этди.


«Форманинг ёрқин-пушти рангли асоси клубнинг дунёвий миқёсини ҳамда чегаралар, тиллар ва маданиятларни енгиб ўтадиган умумий иштиёқни англатади. Дизайн Лотин Америкаси геометрик нақшларидан илҳомланиб яратилган. Форма V-симон ёқа ва манжетлардаги оқ рангли қўшимчалар билан безатилган», – дейилади «Реал» хабарида.













