«Ювентус»нинг бразилиялик ярим ҳимоячиси Дуглас Луис Лига 1 ва АПЛдан тушган иккита таклифни рад этди. Бу ҳақда журналист Николо Скира хабар бермоқда.
Манба маълумотларига кўра, 28 ёшли футболчи «Ювентус»да қолишга қарор қилган, чунки ҳозирда унда асосий таркибдан жой олиш учун яхши имкониятлар мавжуд.
Аввалроқ Луисни ўз сафига қўшиб олишга «Манчестер Юнайтед» қизиқиш билдираётгани ҳақида хабар берилган эди.
Ўтган мавсумнинг биринчи ярмини Луис ижара асосида «Ноттингем Форест»да, иккинчи ярмини эса «Астон Вилла»да ўтказди. Умуман олганда, у барча турнирларни ҳисобга олган ҳолда 34 та ўйинда майдонга тушиб, битта гол урди ва ўз ҳисобига иккита голли узатмани ёзиб қўйди.













