Кириш Регистрация
13/08 19:00 Сурхон - Сўғдиёна
13/08 19:00 Андижон - Нефтчи
13/08 20:30 Бухоро - ОКМК

«Астон Вилла» сардори: «Биз АПЛ ва Европанинг энг яхши клублари билан барқарор рақобатлашмоқдамиз»

Баҳо:
+ | -

«Астон Вилла» ярим ҳимоячиси ва сардори Жон Макгинн «ПСЖ»га қарши УЕФА Суперкубоги ўйини олдидан жамоанинг мавсумга бўлган кайфияти ҳақида гапириб берди.

«Мен бу ерда бўлган саккиз йил давомида кўп нарса ўзгарди. Бизда муваффақиятга эришишга ёрдам берган аниқ тузилма ва стандартлар пайдо бўлди. Вазифамиз – янги келган футболчиларга жамоага мослашиб кетишларига ва ҳаммамиз каби янги «Астон Вилла»га ишонишларига ёрдам беришдир.

Биз Англия ва Европанинг энг яхши жамоалари билан барқарор рақобатлашмоқдамиз. Қаршимизда қийинчиликлар етарли, кўп нарса ўзгарди, лекин жамоанинг асосий ўзаги аввалгидек қолди, бизда ўша мураббий, ўша усуллар ва янада каттароқ ютуқларга эришишга бўлган ўша интилиш бор. Модомики, биз ғалабага бўлган бу ташналикни сақлаб қолар эканмиз, «Вилла» мухлислари биздан максимал натижа кутишлари мумкин», — дейилади Макгинннинг УЕФА сайтида келтирилган сўзларида.

Киритилди: 15:55, 12.08.2026.
Ўқилди: 470 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик