Кириш Регистрация
13/08 19:00 Сурхон - Сўғдиёна
13/08 19:00 Андижон - Нефтчи
13/08 20:30 Бухоро - ОКМК
14/08 19:00 Навбаҳор - Бунёдкор
14/08 20:00 Динамо - Хоразм
14/08 20:30 Қизилқум - Машъал

Депай: «Ҳафсалам пир бўлди»

Баҳо:
+ | -

«Коринтианс»нинг собиқ ҳужумчиси Мемфис Депай Бразилия клубининг у билан шартномани узайтирмаслик ҳақидаги қарорига изоҳ берди.

«Коринтианс» шартномамни яна 2 йилга узайтириш бўйича келишувимизга амал қилмасликка қарор қилганини билиб, жуда ҳафсалам пир бўлди. Ушбу узайтириш президент, шунингдек, спорт, юридик ва молиявий департаментлар билан аниқ келишиб олинган эди. Бироқ баъзи одамлар бу мажбуриятни бузишга қарор қилишди…

Мен бундай вазиятни хоҳламаган эдим ва бутун жараён давомида клубни ҳамиша ҳурмат қилдим, аммо энди ўз манфаатларимни ҳимоя қилиш учун кескин муносабат билдиришга мажбурман. Яқин кунларда омма олдида чиқиш қиламан, лекин ишончингиз комил бўлсинки, бу қабул қилиб бўлмас хулқ-атворни жавобсиз қолдирмайман», — деб ёзди Депай X ижтимоий тармоғидаги ўз саҳифасида.

Ҳужумчи эркин агент мақомини олди — унинг клуб билан шартномаси 2026 йилнинг 31 июлигача мўлжалланган эди.

Депай «Коринтианс»га 2024 йилнинг сентябрида ўтган эди. Жорий мавсумда у барча турнирларда 14 та ўйин ўтказиб, биттадан гол ва ассист муаллифи бўлди.

Нидерландия терма жамоаси таркибида 32 ёшли Депай ЖЧ-2026 да иштирок этди. У турнирда учта ўйинда майдонга тушиб, битта голли узатмани ўз ҳисобига ёзиб қўйди.

«Коринтианс» Бразилия А Сериясида 7-ўринни эгаллаб турибди. Фернандо Диниз жамоаси навбатдаги ўйинини 14 августга ўтар кечаси Либертадорес Кубогида «Росарио Сентраль»га қарши ўтказади.

Киритилди: 18:54, 12.08.2026.
Ўқилди: 906 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик