Кириш Регистрация
03/10 11:00 Хитой 2-2 Ўзбекистон
03/10 15:30 Жанубий Корея 1-0 Япония

Эмери «ПСЖ»дан мағлубиятдан сўнг фикр билдирди

Баҳо:
+ | -

«Астон Вилла» бош мураббийи Унаи Эмери УЕФА Суперкубоги учун баҳсда «ПСЖ»га 1:2 ҳисобида мағлуб бўлганидан сўнг учрашув ҳақида фикр билдирди.

«Мен жуда мамнунман. Бугун таркибимизда айрим футболчилар етишмади, ҳали ишлашимиз керак бўлган жиҳатлар кўп. Аммо бугунги ўйин биз топ-жамоаларга муносиб қаршилик кўрсата олишимизни намойиш этди.

Бизда “ПСЖ”га қарши муносиб кураш олиб бориш имконияти бордек таассурот уйғотдик. Мен учун энг муҳими ҳам шу. Мен ушбу совринни қўлга киритишни истагандим. Йигитларимиз ва уларнинг қандай курашгани, вазиятлар яратганидан жуда фахрланаман», — дея Эмерининг сўзларини келтирди УЕФА расмий сайти.

Эмери мураббий сифатида УЕФА Суперкубогида тўртинчи марта иштирок этди, аммо ҳали бирор марта ҳам ушбу совринни қўлга кирита олмаган.

Киритилди: 03:57, 13.08.2026.
Ўқилди: 688 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик