Кириш Регистрация
13/08 19:00 Сурхон - Сўғдиёна
13/08 19:00 Андижон - Нефтчи
13/08 20:30 Бухоро - ОКМК
14/08 19:00 Навбаҳор - Бунёдкор
14/08 20:00 Динамо - Хоразм
14/08 20:30 Қизилқум - Машъал

Арбелоа ўртоқлик ўйинидан сўнг қизил карточка олди, «Фулхэм» пенальтилар сериясидан бош тортди (+Видео)

Баҳо:
+ | -

«Фулхэм» бош мураббийи Альваро Арбелоа «Малага»га қарши ўртоқлик учрашувининг финал ҳуштагидан сўнг қизил карточка олди.

«Ла Росаледа» стадионида ўтказилган баҳс 2:2 ҳисобида якунланди. Регламентга кўра, дуранг қайд этилган тақдирда ғолиб пенальтилар серияси орқали аниқланиши керак эди. Бироқ «Реал»нинг собиқ мураббийи Арбелоа четлатилганидан кейин Англия клуби пенальтилар сериясида иштирок этишдан бош тортди. Натижада «Малага» Кубок Коста-дель-Соль ғолиби деб эълон қилинди.

90-дақиқада «Малага» ҳужумчиси Энеко Хауреги қўл билан ўйнаш учун белгиланган пенальтини аниқ амалга ошириб, ҳисобни тенглаштирди. Ҳакамнинг бу қарори Арбелоанинг норозилигига сабаб бўлди. Асосий вақт якунланганидан сўнг 43 ёшли мураббий майдонга чиқиб, ҳакам билан тортиша бошлади.

Шундан сўнг арбитр Арбелоага қизил карточка кўрсатди, «Фулхэм» футболчилари эса майдонни тарк этди.

Кейинроқ «Малага»нинг маълум қилишича, «Фулхэм» вакиллари пенальтилар серияси ўртоқлик учрашуви бўйича тузилган шартномада кўзда тутилмаганини айтган. Шунингдек, Лондон клуби пенальтилар сериясида иштирок этиш жамоанинг Испаниядан режалаштирилган парвозига улгурмаслигига сабаб бўлишини билдирган.

Киритилди: 04:53, 13.08.2026.
Ўқилди: 856 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик