Кириш Регистрация

«ПСЖ» сўнгги икки мавсумда Англия клубларига қарши муваффақиятли серияни давом эттирди

Баҳо:
+ | -

«ПСЖ» кетма-кет иккинчи марта УЕФА Суперкубоги учун баҳсда Англия клубини мағлуб этди.

Луис Энрике бошчилигидаги парижликлар 2026 йилги УЕФА Суперкубогида «Астон Вилла»ни 2:1 ҳисобида енгиб, совринни қўлга киритди. Ўтган йили эса «ПСЖ» «Тоттенҳэм» билан асосий вақтда 2:2 ҳисобида дуранг ўйнаб, пенальтилар сериясида 4:3 ҳисобида ғалаба қозонган эди.

Шунингдек, сўнгги икки мавсумда «ПСЖ» Чемпионлар лигасининг плей-офф босқичларида Англия клубларига қарши қатор ғалабаларни қайд этди.

Парижликлар сўнгги Чемпионлар лигаси финалида «Арсенал» билан асосий вақтда 1:1 ҳисобида дуранг ўйнаб, пенальтилар сериясида 4:3 ҳисобида устун келди. Унга қадар чорак финалда «Ливерпул»ни ҳар икки учрашувда 2:0 ҳисобида, 1/8 финалда эса «Челси»ни 5:2 ва 3:0 ҳисобларида мағлуб этган.

2024/25 йилги мавсумда ҳам «ПСЖ» Англия клубларига қарши муваффақиятли иштирок этган. Жамоа Чемпионлар лигаси 1/8 финалида «Ливерпул»ни пенальтилар сериясида енгган, чорак финалда «Астон Вилла»дан, ярим финалда эса «Арсенал»дан устун келган.

Якунда «ПСЖ» ўша мавсумда ҳам Чемпионлар лигаси бош совринини қўлга киритган.

Киритилди: 04:57, 13.08.2026.
Ўқилди: 766 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик