«ПСЖ» Қатар эгалари давридаги 43-совринини қўлга киритди.
Луис Энрике бошчилигидаги жамоа УЕФА Суперкубоги учун баҳсда «Астон Вилла»ни 2:1 ҳисобида мағлуб этиб, навбатдаги совринига эга чиқди. Парижликлар шу тариқа УЕФА Суперкубогида кетма-кет иккинчи марта ғолиб бўлди.
2011/12 йилги мавсумдан, яъни клуб Qatar Sports Investments (QSI) тасарруфига ўтганидан буён «Пари Сен-Жермен» жами 43 та совринни қўлга киритди. Уларнинг 38 таси Франциядаги мусобақалар ҳиссасига тўғри келади.
Бу даврда Франциянинг қолган барча клублари жами 15 та совринга эга чиққан. Улар орасида фақат «Лилль» ва «Лион» бир мартадан кўпроқ ғолиб бўлишга муваффақ бўлган — ҳар икки клуб ҳисобида иккитадан соврин бор.













