Кириш Регистрация
16/10 19:00 Бунёдкор 1-1 Сўғдиёна
16/10 19:00 Қўқон-1912 2-4 Нефтчи
16/10 19:00 Сурхон 0-0 Хоразм
16/10 23:45 Фрозиноне 4-2 Сассуоло
17/10 00:00 Депортиво 1-1 Леванте
17/10 18:00 Локомотив - Насаф
17/10 19:00 Динамо - Бухоро
17/10 19:00 Навбаҳор - Пахтакор

Австрия терма жамоасининг икки футболчиси Италияга йўл олди

Баҳо:
+ | -

А Серияга қайтган «Фрозиноне» таркибини бирданига икки австриялик футболчи — Романо Шмид ва Флориан Гриллич билан кучайтирганини эълон қилди. Бу ҳақда Италия клуби матбуот хизмати хабар берди.

Романо Шмид Италия чемпионатига Германия Бундеслигасидан йўл олди. У бунга қадар Бременнинг «Вердер» клуби шарафини ҳимоя қилиб келаётган эди.

Флориан Гриллич эса Португалиянинг «Брага» клубидан «Фрозиноне»га ўтди. У билан бир мавсумга мўлжалланган шартнома имзоланди.

DerbyDerbyDerby.it маълумотига кўра, Гриллич Италияда тўп тепишни доимо орзу қилганини таъкидлаган.

Эслатиб ўтамиз, Италия А Сериясида янги мавсум 22 август куни старт олади. «Фрозиноне» чемпионатдаги илк учрашувини ўз майдонида Туриннинг «Ювентус» клубига қарши ўтказади.

Киритилди: 06:52, 13.08.2026.
Ўқилди: 1090 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик