Кириш Регистрация
13/08 19:00 Сурхон - Сўғдиёна
13/08 19:00 Андижон - Нефтчи
13/08 20:30 Бухоро - ОКМК
14/08 19:00 Навбаҳор - Бунёдкор
14/08 20:00 Динамо - Хоразм
14/08 20:30 Қизилқум - Машъал

Бруну Фернандешга Европанинг уч клуби қизиқмоқда

Баҳо:
+ | -

«Манчестер Юнайтед» сардори Бруну Фернандешнинг эҳтимолий кетиши ҳақидаги миш-мишлар ҳамон долзарблигини йўқотмаяпти.

Журналист Саймон Стоун маълумотига кўра, португалиялик яримҳимоячини «Милан», «Ювентус» ва Туркиянинг «Галатасарой» клублари ўз сафига қўшиб олишга қизиқиш билдирмоқда.

Фернандешнинг шартномасида хориж клублари учун 57 млн фунт (қарийб 67 млн евро) миқдорида товон пули белгиланган.

Шунга қарамай, футболчининг ўзи «Манчестер Юнайтед»да тўп тепишни давом эттиришни афзал кўрмоқда. У ҳатто фаолиятини шу клубда якунлаши ҳам мумкин.

8 сентябрь куни Бруну Фернандеш 32 ёшга тўлади. Унинг «Манчестер Юнайтед» билан амалдаги шартномаси 2027 йил ёзига қадар мўлжалланган бўлиб, келишувни яна бир йилга узайтириш имконияти ҳам мавжуд. 

Киритилди: 06:54, 13.08.2026.
Ўқилди: 972 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик