Кириш Регистрация
13/08 19:00 Сурхон - Сўғдиёна
13/08 19:00 Андижон - Нефтчи
13/08 20:30 Бухоро - ОКМК
14/08 19:00 Навбаҳор - Бунёдкор
14/08 20:00 Динамо - Хоразм
14/08 20:30 Қизилқум - Машъал

Артета «Арсенал»нинг мавсумолди сўнгги учрашувидаги ўйинини баҳолади

Баҳо:
+ | -

Лондоннинг «Арсенал» клуби мавсумолди тайёргарлигини «Эмирейтс» стадионида Италиянинг «Комо» жамоасига қарши ўйин билан якунлади.

Учрашувнинг асосий вақти 1:1 ҳисобида тугади, пенальтилар сериясида эса «канонирлар» 4:3 ҳисобида ғалаба қозонди.

«Айтишим мумкинки, бугун кўрганларимнинг кўп жиҳатлари менга ёқди. Биз бир нечта ёш футболчиларга имконият бердик ва улар ўзларини жуда яхши кўрсатди. Менимча, биз яратган голли вазиятлар сонини ҳисобга олсак, натижа бошқача бўлиши керак эди.

Англия Суперкубоги финалига атиги тўрт кун қолди. Шу сабабли кўплаб футболчилар 30 ёки 45 дақиқадан ўйнади. Аммо бу биз учун яхши синов ва ҳақиқатан ҳам қийин учрашув бўлди», — деди «Арсенал» бош мураббийи Микель Артета.

«Арсенал» якшанба куни Англия Суперкубоги учун «Манчестер Сити»га қарши майдонга тушади.

Киритилди: 06:58, 13.08.2026.
Ўқилди: 434 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик