Кириш Регистрация
13/08 19:00 Сурхон - Сўғдиёна
13/08 19:00 Андижон - Нефтчи
13/08 20:30 Бухоро - ОКМК
14/08 19:00 Навбаҳор - Бунёдкор
14/08 20:00 Динамо - Хоразм
14/08 20:30 Қизилқум - Машъал

Хави Симонс Хави Эрнандеснинг Нидерландия терма жамоасига тайинланишига муносабат билдирди

Баҳо:
+ | -

«Тоттенҳэм»нинг ҳужумкор ярим ҳимоячиси Хави Симонс Хави Эрнандеснинг Нидерландия миллий жамоаси бош мураббийи этиб тайинланишига муносабат билдирди.

Испаниялик мутахассис чоршанба куни расман «апелсинранглилар» бош мураббийига айланди. У билан 2030 йил ёзига қадар мўлжалланган шартнома имзоланди.

Бу хабарга «Барселона» афсонаси шарафига Хави деб исм қўйилган Хави Симонс ҳам дарҳол муносабат билдирди.

«Сизнинг исмингиз менинг исмимга илҳом бўлган. Нидерландияга хуш келибсиз, мураббий Хави Эрнандес», — деб ёзди 23 ёшли футболчи ижтимоий тармоқда ва испаниялик мутахассис билан бирга тушган суратини эълон қилди.

Хави Симонс апрель ойида олган хочсимон пай жароҳатидан кейин тикланиш жараёнини давом эттирмоқда. «Тоттенҳэм» футболчисининг келаси йил бошида сафга қайтиши режалаштирилган.

Киритилди: 07:09, 13.08.2026.
Ўқилди: 614 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик