Лондоннинг «Арсенал» клуби бош мураббийи Микель Артета жамоанинг трансфер бозоридаги фаолияти ҳақида фикр билдирди.
Яқинда «канонирлар» «Ньюкасл» ярим ҳимоячиси Бруно Гимараэсни 87,5 млн евродан ортиқ маблағ эвазига ўз сафига қўшиб олди. Испаниялик мутахассиснинг таъкидлашича, клуб таркибни янада кучайтириш устида ишлашда давом этмоқда.
«Биз ҳали кўп ишларни амалга оширишни истаймиз. Таркибни кучайтириш, унинг чуқурлиги ва сифатини ошириш учун ҳар бир имкониятдан фойдаланишимиз керак.
Шуни тушуниш лозимки, ҳамма нарса ҳам фақат бизга боғлиқ эмас. Шу сабабли ҳеч нарсани ваъда қила олмаймиз. Аммо клубнинг ривожланишга бўлган интилишига ҳеч қандай шубҳа йўқ.
Биз имкониятларни фаол равишда излаяпмиз. Бироқ трансфер бозорида айни пайтда ҳам харид қилиш мумкин бўлган, ҳам жамоамизни ҳақиқатан кучайтира оладиган футболчилар жуда кам», — дея Артетанинг сўзларини afcstuff келтирди.
Чоршанба куни «Арсенал» «Комо»га қарши ўртоқлик учрашуви ўтказди. Баҳснинг асосий вақти 1:1 ҳисобида якунланди, пенальтилар сериясида эса Лондон клуби 4:3 ҳисобида ғалаба қозонди.













