Зальцбургда УЕФА Суперкубоги учун учрашув бўлиб ўтди. Соврин учун кечган муросасиз баҳсда «ПСЖ» «Астон Вилла»ни 2:1 ҳисобида мағлуб этди.
Шу тариқа, УЕФА Суперкубогини яна Чемпионлар лигаси ғолиби сифатида мусобақада иштирок этган жамоа қўлга киритди.
Агар УЕФА Суперкубогининг 2009 йилдан буён ўтказилган сўнгги 18 та баҳси ҳисобга олинса, уларнинг 15 тасида Чемпионлар лигаси ғолиби совринга эга чиққан.
Қизиғи, қолган уч ҳолатнинг барчасида битта клуб — «Атлетико» ғолиб бўлган. Мадридликлар 2010, 2012 ва 2018 йилларда Европа лигаси ғолиби сифатида УЕФА Суперкубогида иштирок этиб, ҳар уч сафар ҳам совринни қўлга киритган.
Демак, сўнгги 18 та УЕФА Суперкубогида Чемпионлар лигаси ғолибларининг устунлигига чек қўя олган ягона клуб «Атлетико» бўлиб турибди.













