Кириш Регистрация
13/08 19:00 Сурхон - Сўғдиёна
13/08 19:00 Андижон - Нефтчи
13/08 20:30 Бухоро - ОКМК
14/08 19:00 Навбаҳор - Бунёдкор
14/08 20:00 Динамо - Хоразм
14/08 20:30 Қизилқум - Машъал

Ким Мин Жэга АПЛ клублари қизиқиш билдирмоқда

Баҳо:
+ | -

«Бавария» марказий ҳимоячиси Ким Мин Жэ «Астон Вилла»нинг қизиқишлари доирасига тушди.

tz маълумотига кўра, Бирмингем клуби жорий ёз давомида жанубий кореялик футболчининг вакиллари билан бир неча бор алоқага чиққан. «Астон Вилла» ўтган ҳафта ҳам Кимнинг трансфери имконияти юзасидан мурожаат қилган.

Шунингдек, Англия Премьер-лигасининг яна бир вакили — «Ноттингем Форест» ҳам 29 ёшли ҳимоячи бўйича сўров юборган. Бироқ манбага кўра, Ким бу вариантни рад этган.

«Бавария» эса жорий трансфер ойнасида Ким Мин Джэ билан хайрлашишни режалаштирмаяпти. Мюнхенликлар бош мураббийи Венсан Компани ҳам футболчининг ўйинидан мамнун.

Ким Мин Жэнинг «Бавария» билан амалдаги шартномаси 2028 йилга қадар мўлжалланган.

Киритилди: 07:52, 13.08.2026.
Ўқилди: 488 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик