Кириш Регистрация
13/08 19:00 Сурхон - Сўғдиёна
13/08 19:00 Андижон - Нефтчи
13/08 20:30 Бухоро - ОКМК
14/08 19:00 Навбаҳор - Бунёдкор
14/08 20:00 Динамо - Хоразм
14/08 20:30 Қизилқум - Машъал

«ПСЖ» «Реал»нинг тарихий натижасини такрорламоқчи — Луис Энрике мақсадини айтди

Баҳо:
+ | -

«ПСЖ» бош мураббийи Луис Энрике УЕФА Суперкубогида «Астон Вилла» устидан қозонилган 2:1 ҳисобидаги ғалабадан сўнг жамоасининг навбатдаги катта мақсади ҳақида гапирди.

Испаниялик мутахассис парижликлар Чемпионлар лигасида кетма-кет учинчи марта ғолиб чиқиб, «Реал»нинг тарихий натижасини такрорлашни мақсад қилганини таъкидлади.

Мадрид клуби Зинедин Зидан бошчилигида 2016, 2017 ва 2018 йилларда кетма-кет уч марта Чемпионлар лигаси бош совринини қўлга киритган эди.

«Энди мақсадимиз — Чемпионлар лигасини кетма-кет учинчи марта ютиш. Биз амбицияли бўлишимиз ва ўз кучимизга ишонишимиз керак. Бу жуда қийин бўлади, аммо, шубҳасиз, бизнинг мақсадимиз шу», — дея Луис Энрикенинг сўзларини УЕФА матбуот хизмати келтирди.

«ПСЖ» 2025 ва 2026 йилларда Чемпионлар лигасида кетма-кет ғолиб чиқди. Парижликлар финалларда мос равишда «Интер» ва «Арсенал»ни мағлуб этган.

Киритилди: 08:00, 13.08.2026.
Ўқилди: 660 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик