Кириш Регистрация
11/09 19:00 Локомотив 3-0 Машъал
11/09 19:00 Бухоро 1-4 Навбаҳор
11/09 23:45 Венеция 2-4 Фиорентина
12/09 00:00 Севилья 1-0 Валенсия

«Музокаралар, муҳокамалар... Кўрамиз». «ПСЖ» президенти Барколанинг келажаги ҳақида

Баҳо:
+ | -

«ПСЖ» президенти Носир Ал-Хелаифий жамоа вингери Брэдли Барколанинг келажаги ҳақидаги саволга жавоб берди.

Франциялик футболчи «Астон Вилла»га қарши УЕФА Суперкубоги баҳсини тўлиқ захира ўриндиғида ўтказди. Сўнгги вақтларда Барколанинг «Ливерпул»га ўтишга яқин экани ҳақида хабарлар тарқалмоқда.

«Биз хотиржамлик билан ишлаяпмиз, кўп гапирмаймиз. Биз ишлаяпмиз. Барча футболчилар биз учун муҳим. Ҳар бир футболчи жуда муҳим.

Баркола кетадими-йўқми, ҳозир айта олмайман. Бугунги кунда у «ПСЖ» футболчиси. Кўрамиз. Музокаралар, муҳокамалар бор — кўрамиз. Сиз, журналистлар, кўп гапирасизлар, мен эса гапирмайман», — деди Ал-Хелаифи Canal+ телеканалига.

«ПСЖ» навбатдаги учрашувини 16 август куни ўтказади. Парижликлар Франция Суперкубоги учун «Ланс»га қарши майдонга тушади.

Киритилди: 08:12, 13.08.2026.
Ўқилди: 720 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик