"Манчестер Юнайтед" ҳимоячиси Нуссаир Мазрауи жамоанинг мавсумолди ўртоқлик учрашувларидаги ўйинига баҳо берди.
Чоршанба куни "қизил иблислар" "Лидс" билан асосий вақтда 1:1 ҳисобида дуранг ўйнаб, пенальтилар сериясида ғалаба қозонди. Шанба куни жамоа мавсумолди тайёргарлиги доирасидаги сўнгги ўртоқлик учрашувини "Милан"га қарши ўтказади.
"Биз ўтган мавсумнинг иккинчи ярмида қандай ўйнаган бўлсак, ҳозир ҳам худди шундай ҳаракат қиляпмиз, ҳатто айрим жиҳатларда янада яхшиландик. Майдонда нима қилишимиз кераклиги ҳақида аниқ тасаввурга эгамиз. Ҳатто ўртоқлик учрашувларида ҳам кўзга ёқимли футбол намойиш этган пайтларимиз бўлди", — дея Мазрауининг сўзларини The United Stand келтирди.
22 август куни Майкл Каррик бошчилигидаги "Манчестер Юнайтед" Англия Премьер-лигаси янги мавсумининг 1-турида сафарда "Халл Сити"га қарши майдонга тушади.













