Кириш Регистрация
13/08 19:00 Сурхон - Сўғдиёна
13/08 19:00 Андижон - Нефтчи
13/08 20:30 Бухоро - ОКМК
14/08 19:00 Навбаҳор - Бунёдкор
14/08 20:00 Динамо - Хоразм
14/08 20:30 Қизилқум - Машъал

Луис Энрике сотувга қўйилди

Баҳо:
+ | -

"Интер" таркибни кучайтириш учун маблағ тўплаш мақсадида айрим футболчиларини сотиш устида ишлашда давом этмоқда. Жамоани тарк этиши мумкин бўлган футболчилардан бири бразилиялик яримҳимоячи Луис Энрике Томас де Лима бўлиб, унга "Рома" қизиқиш билдирмоқда. Бу ҳақда Football Italia хабар берди.

12 август куни кечқурун "Интер" 24 ёшли футболчига уни трансферга қўйгани ҳақида маълум қилди. Милан клуби бразилиялик футболчининг сотувидан тахминан 30 млн евро ишлаб олишни режалаштирмоқда.

"Интер" ва "Рома" трансфер суммаси бўйича келишувга яқин. Бироқ футболчининг ўзи ҳозирча Рим клубига ўтиш зарурлигига тўлиқ ишонч ҳосил қилмаган.

Бундан ташқари, де Лиманинг маош бўйича юқори талаблари ҳам "Рома"ни қониқтирмаяпти.

Луис Энрике де Лима ўтган мавсумда 43 та учрашувда майдонга тушиб, 1 та гол урди ва 3 та голли узатмани амалга оширди.

Киритилди: 09:51, 13.08.2026.
Ўқилди: 534 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик