"Пари Сен-Жермен" УЕФА Суперкубоги учун ўтказилган учрашувда "Астон Вилла"ни 2:1 ҳисобида мағлуб этиб, совринни қўлга киритди.
Парижликлар сафида Хвича Кварацхелия 20-дақиқада ҳисобни очди. Дезире Дуэ эса 61-дақиқада жамоасининг иккинчи ва ғалаба голини киритди. "Астон Вилла"нинг ягона голига 45-дақиқада Брайан Маджо муаллифлик қилди.
Opta маълумотига кўра, "ПСЖ" УЕФА Суперкубогини кетма-кет икки мавсумда қўлга киритган тарихдаги тўртинчи жамоага айланди.
Бунга қадар бундай натижани фақат "Аякс" (1973 ва 1974), "Милан" (1989 ва 1990) ҳамда Мадриднинг "Реал" клуби (2016 ва 2017) қайд этган.
Луис Энрике бошчилигидаги "ПСЖ" ўтган мавсум Чемпионлар лигаси финалида "Арсенал"ни пенальтилар сериясида мағлуб этиб, бош совринни қўлга киритган эди.
Парижликлар бир йил аввал ҳам УЕФА Суперкубогида Англия клубини мағлуб этган — ўшанда "ПСЖ" "Тоттенҳэм"дан пенальтилар сериясида устун келган.













