Кириш Регистрация
13/08 19:00 Сурхон - Сўғдиёна
13/08 19:00 Андижон - Нефтчи
13/08 20:30 Бухоро - ОКМК
14/08 19:00 Навбаҳор - Бунёдкор
14/08 20:00 Динамо - Хоразм
14/08 20:30 Қизилқум - Машъал

Фабрегас: "Чинакам бахтли бўлган жойимга қайтиш жуда ёқимли"

Баҳо:
+1 | -

"Комо" бош мураббийи Сеск Фабрегас "Арсенал" стадионига қайтгани ҳақида фикр билдирди. Италия клуби Лондон жамоасига қарши ўртоқлик учрашувини айнан шу ерда ўтказди.

"Албатта, чинакам бахтли бўлган жойимга қайтиш жуда ёқимли. Аммо мен учун футболчиларимнинг 65 минг мухлис қаршисида қандай ўйнаши ва бундай муҳитни қандай енгиб ўтиши янада қизиқроқ.

Биз аввалгидек ўз футболимизни ўйнаётганимизни, характер кўрсатаётганимизни ва нималарга қодир эканимизни намойиш эта олишимизни кўрмоқчиман", — дея Фабрегаснинг сўзларини Football Italia келтирди.

Испаниялик мутахассиснинг таъкидлашича, бундай даражадаги учрашувлар "Комо"нинг ёш футболчилари учун айниқса муҳим.

"Бизда жуда ёш жамоа бор. Кўплаб футболчиларимиз 19 ёки 20 ёшда. Шунинг учун ҳозир улар учун энг муҳими — бундай учрашувларда тажриба тўплаш.

Биз жамоамизда сифат ва техника борлигини биламиз. Аммо футболчилар бундай даражада қанчалик кўп ўйин ўтказса, шунчалик кучли бўлиб боради. Футболда фақат сифат ва техника эмас, муҳит ва иштиёқ ҳам муҳим. Баъзан одамлар буларнинг қанчалик катта аҳамиятга эга эканини унутиб қўяди", — дея қўшимча қилди Фабрегас.

"Комо" икки йил аввал Б Серияда иштирок этган эди. Ўтган мавсумда эса жамоа Италия чемпионатида тўртинчи ўринни эгаллади ва Италия кубогининг яримфиналига қадар етиб борди.

Янги мавсумда "Комо" ўз тарихида илк бор Чемпионлар лигасида иштирок этади.

Киритилди: 10:10, 13.08.2026.
Ўқилди: 389 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик