Кириш Регистрация
13/08 19:00 Сурхон 1-3 Сўғдиёна
13/08 19:00 Андижон 0-3 Нефтчи
13/08 20:30 Бухоро 2-0 ОКМК
14/08 19:00 Навбаҳор - Бунёдкор
14/08 20:00 Динамо - Хоразм
14/08 20:30 Қизилқум - Машъал
15/08 19:00 Қўқон-1912 - Локомотив
15/08 19:00 Насаф - Пахтакор

Инфантино жаҳон чемпионатини 64 та жамоа иштирокида ўтказиш ғоясини қўллаб-қувватлашга тайёр

Баҳо:
+ | -2

ФИФА президенти Жанни Инфантино жаҳон чемпионати иштирокчилари сонини 64 та терма жамоагача ошириш ғоясини қўллаб-қувватлашга тайёр. Бу ҳақда The Times хабар берди.

Манба маълумотига кўра, мазкур ташаббус Инфантинонинг ФИФАдаги таъсирини сақлаб қолиш учун курашидаги воситалардан бирига айланиши мумкин.

Жаҳон чемпионатини 64 та терма жамоа иштирокида ўтказиш ғоясини дастлаб КОНМЕБОЛ илгари сурган. Инфантино ушбу ташаббусни қўллаб-қувватлаш орқали кўпроқ миллий футбол ассоциацияларининг хайрихоҳлигига эришиш ва қўшимча овозларни қўлга киритишни мақсад қилгани айтилмоқда.

Агар 64 жамоали формат 2030 йилги жаҳон чемпионатидаёқ жорий этилса, бу мусобақани ташкил этишда қўшимча мураккабликларни келтириб чиқариши мумкин.

ЖЧ-2030нинг асосий қисми Испания, Португалия ва Марокашда ўтказилиши режалаштирилган. Шунингдек, айрим учрашувлар Аргентина, Уругвай ва Парагвайда бўлиб ўтиши керак.

2026 йилги жаҳон чемпионати 11 июндан 19 июлга қадар Мексика, АҚШ ва Канадада ўтказилди. Мусобақа тарихида илк бор унда 48 та терма жамоа иштирок этди. Финалда Испания терма жамоаси ғалаба қозониб, жаҳон чемпиони бўлди.

Киритилди: 10:43, 13.08.2026.
Ўқилди: 850 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик