«Наполи» марказий ҳимоячи Бенуа Бадьяшиль трансфери шартлари бўйича «Челси» билан келишиб олишга ҳаракат қилади.
Инсайдер Николо Скира эксклюзив маълумотида хабар беришича, клублар ўртасидаги янги музокаралар бугун, пайшанба куни бўлиб ўтади. Неаполликлар француз футболчисини 20 миллион еврога сотиб олиш имконияти билан ижарага олишга тайёр. «Кўклар» эса футболчини тўлиқ трансфер қилиш имконияти учун 30 миллион евро сўрамоқда.
Томонлар 25–27 миллион евро атрофида келишувга эришиши мумкин.













