Кириш Регистрация
14/08 19:00 Навбаҳор 4-3 Бунёдкор
14/08 20:00 Динамо 2-2 Хоразм
14/08 20:30 Қизилқум 2-0 Машъал
15/08 19:00 Қўқон-1912 - Локомотив
15/08 19:00 Насаф - Пахтакор

Зидан Франция терма жамоасидаги фаолияти учун ўз штабини шакллантирди

Баҳо:
+ | -

Франция футбол федерацияси янги бош мураббий Зинедин Зидан томонидан шакллантирилган миллий терма жамоа мураббийлар штаби таркибини эълон қилди.

23 кишидан иборат рўйхатдан 1998 йилги жаҳон чемпиони Фабьен Бартез ҳам ўрин олди. У дарвозабонларни шуғуллантиради. Зиданнинг ёрдамчиси бўлиб «Реал Мадрид»да у билан бирга ишлаган Давид Беттони тайинланди.

Шунингдек, Грегори Дюпоннинг стратегия ва самарадорлик бўйича маслаҳатчи лавозимига тайинланганини таъкидлаш мумкин. Ушбу мутахассис Дидье Дешам даврида ҳам жамоага ёрдам берган ва «Реал»да ҳам фаолият юритган.

25 сентябрь куни Франция терма жамоаси Миллатлар лигасининг янги мавсумидаги илк ўйинини ўтказади. Уларнинг рақиби Туркия бўлади. Шунингдек, французлар билан бир гуруҳдан бельгияликлар ва италияликлар ўрин олишган.

Киритилди: 14:23, 13.08.2026.
Ўқилди: 741 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик