Чоршанба, 12 август куни «ПСЖ» УЕФА Суперкубоги-2026 учун кечган ўйинда «Астон Вилла»ни мағлуб этди (2:1). Парижликларнинг марказий ҳимоячиси ва сардори Маркиньос учун бу жамоа таркибидаги 40-трофей бўлди.
32 ёшли бразилиялик «ПСЖ» билан бирга Лига 1 (11), Франция кубоги (8), Лига кубоги (6), Франция Суперкубоги (10), Чемпионлар лигаси (2), УЕФА Суперкубоги (2) ва Қитъалараро кубокни (1) қўлга киритган. Футболчи клуб тарихидаги энг совриндор ўйинчи ҳисобланади.
Маркиньос учун ушбу кубок фаолиятидаги 41-титул бўлди. Шу тариқа, футбол тарихидаги совринлар сони бўйича бразилиялик Дани Алвесга (41) етиб олди ва фақат Лионель Мессидан (45) ортда қолмоқда.













