Кириш Регистрация
16/08 19:00 Насаф 1-2 Пахтакор
18/08 19:00 Сўғдиёна - Қизилқум
18/08 20:00 Бухоро - Нефтчи

Натаннинг агенти «Барселона»нинг қизиқишини тасдиқлади

Баҳо:
+ | -

«Барселона» ҳақиқатан ҳам «Бетис»нинг марказий ҳимоячиси Натанга қизиқиш билдирмоқда. Бу ҳақда 25 ёшли бразилиялик футболчининг вакили Андре Кюри маълум қилди.

««Барселона» мен билан тўғридан-тўғри боғлангани йўқ, аммо ўз қизиқиши ҳақида «Бетис» раҳбариятига хабар берган», — дея агентнинг сўзларидан иқтибос келтиради Footmercato.

Каталонияликлар Рональд Араухонинг «Ливерпуль»га ижара асосида ўтганидан сўнг ҳимояни мустаҳкамлаш учун бир нечта вариантларни кўриб чиқишмоқда.

«Агар «Бетис» яхши таклиф олса, ўйлашимча, у кетиши мумкин», — дея қўшимча қилди Кюри.

Натан 2024 йилдан бери «Бетис» шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. Унинг Испания клуби билан шартномаси 2030 йилгача мўлжалланган бўлиб, ҳимоячи жамоа сафида жами 97 та ўйин ўтказган (ўтган мавсумда 45 та ўйин, 1 та голли узатма ва 14 та огоҳлантириш). Transfermarkt талқинига кўра, футболчининг бозор қиймати 25 миллион еврони ташкил этади.

Киритилди: 15:05, 13.08.2026.
Ўқилди: 1560 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик