Кириш Регистрация
13/08 19:00 Сурхон 1-3 Сўғдиёна
13/08 19:00 Андижон 0-3 Нефтчи
13/08 20:30 Бухоро 2-0 ОКМК
14/08 19:00 Навбаҳор - Бунёдкор
14/08 20:00 Динамо - Хоразм
14/08 20:30 Қизилқум - Машъал
15/08 19:00 Қўқон-1912 - Локомотив
15/08 19:00 Насаф - Пахтакор

«Лацио» Икарди билан боғланди

Баҳо:
+ | -

«Лацио» аргентиналик ҳужумчи Мауро Икардини таклиф қилиш вариантини кўриб чиқмоқда. Рим клуби спорт директори Анжело Фабиани 33 ёшли футболчи билан аллақачон мулоқот қилди, деб хабар бермоқда Sky Sport.

Икарди «Галатасарай» билан шартномаси тугагач, июль ойидан бери эркин агент мақомида бўлиб турибди. «Лацио» аргентиналик футболчининг фаолиятини Римда давом эттиришга тайёрлигини билмоқчи.

Игрокнинг молиявий талаблари асосий тўсиқлардан бирига айланиши кутилмоқда. Бундан ташқари, Икарди Чемпионлар лигасида иштирок этадиган клубдан таклиф олишни хоҳлаяпти.

«Галатасарай»дан ташқари, Икарди «Интер», «ПСЖ» ва «Сампдория» шарафини ҳимоя қилган, Италия ҳамда Туркия чемпионатларида энг яхши тўпурар ва энг яхши ўйинчи бўлган. Ўтган мавсумда у 47 та ўйинда 16 та гол урди ва 3 та результатив узатмани амалга оширди.

Киритилди: 15:07, 13.08.2026.
Ўқилди: 643 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик