Кириш Регистрация
25/09 10:00 Ўзбекистон 3-0 Саудия Арабистони
25/09 15:30 Жанубий Корея 4-0 Вьетнам
26/09 11:00 Хитой 3-0 Таиланд
26/09 15:30 Япония 1-0 КХДР

«Галатасарой» «Тоттенхэм» ўйинчиси бўйича таклиф жўнатди

Баҳо:
+ | -

Лондоннинг «Тоттенхэм» клуби ҳужумчиси Матис Тель жорий ёзда жамоани тарк этиши мумкин. Бу ҳақда журналист Экрем Конур хабар бермоқда.

Манба маълумотларига кўра, 21 ёшли французнинг таклифига «Галатасарой» ва «Порту» қизиқиш билдирмоқда. Туркия чемпиони «шпорлар»га футболчини 24,6 млн еврога сотиб олиш ҳуқуқи билан ижарага олиш учун тахминан уч миллион евро таклиф қилгани таъкидланмоқда. Португалия клуби ҳам ҳужумчини ижарага олиш вариантини кўриб чиқмоқда.

Манбага ишониладиган бўлса, Тельнинг ўзи мунтазам ўйин амалиётига эга бўлишни хоҳлагани учун «Тоттенхэм»дан кетишни талаб қилиши мумкин. Ҳозирги вақтда «Галатасарой» футболчи учун энг маъқул вариант бўлиб турибди.

Ўтган мавсумда Тель барча мусобақаларда 38 та ўйинда майдонга тушиб, тўртта гол урди ва иккита ассистни ўз ҳисобига ёздириб қўйди.

Киритилди: 15:38, 13.08.2026.
Ўқилди: 782 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик