Лондоннинг «Челси» клуби Энцо Фернандеснинг «Манчестер Сити»га ўтиши мумкинлиги фонида янги ярим ҳимоячи сотиб олиш жараёнини жадаллаштирди. Бу ҳақда TEAMtalk хабар бермоқда.
Манба маълумотларига кўра, «Челси» «Борнмут» аъзоси Алекс Скотт ва «Кристал Пэлас» футболчиси Адам Уортон ўртасида танлов ўтказмоқда. Ҳар иккала ўйинчи ҳам бир йилдан ортиқ вақтдан бери «кўклар»нинг радарларида бўлиб турибди. Таъкидланишича, айни дамда Англия гранди ҳар икки футболчи бўйича ҳам музокаралар олиб бормоқда.
Англия Премьер-лигасининг янги мавсуми 1-турида «Челси» меҳмонда «Фулхэм» билан тўқнаш келади. Учрашув 24 август куни бўлиб ўтади.













