Кириш Регистрация
13/08 19:00 Сурхон 1-3 Сўғдиёна
13/08 19:00 Андижон 0-3 Нефтчи
13/08 20:30 Бухоро 2-0 ОКМК
14/08 19:00 Навбаҳор - Бунёдкор
14/08 20:00 Динамо - Хоразм
14/08 20:30 Қизилқум - Машъал

Габриэл Жезус Туркия Суперлигасининг икки клуби таклифини рад этди

Баҳо:
+ | -

«Арсенал» ҳужумчиси Габриэл Жезус фаолиятини Туркияда давом эттириш вариантидан воз кечди. Сўнгги кунларда 29 ёшли бразилиялик футболчига Суперлиганинг номи ошкор қилинмаган икки клуби қизиқиш билдирган эди, аммо у таклифларга рад жавобини берди.

Аввалроқ Жезуснинг «Наполи»га ўтишга розилик бергани ва Неаполь клуби билан 2029 йилгача мўлжалланган шартнома имзолаши мумкинлиги хабар қилинганди.

«Арсенал» бразилиялик ҳужумчини бошқа клубга сотиб, ушбу трансфердан камида 20 миллион фунт стерлинг ишлаб олмоқчи. Форварднинг хизматларига «Ювентус» ҳам қизиқиш билдирмоқда.

Ўтган мавсумда Габриэл Жезус барча мусобақаларда 27 та ўйинда майдонга тушиб, 6 та гол ва 1 та результатив узатмани ўз ҳисобига ёздириб қўйган.

Микель Артета жамоаси 16 август куни Англия Суперкубоги учун баҳсда «Манчестер Сити»га қарши майдонга тушади. АПЛнинг янги мавсумини эса «канонирлар» 21 август куни «Ковентри»га қарши ўйин билан бошлашади.

Киритилди: 16:12, 13.08.2026.
Ўқилди: 525 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик