Кириш Регистрация
07/09 00:00 Эспаньол 1-1 Севилья
07/09 21:30 Кальяри 1-0 Лечче
07/09 22:00 Хетафе - Сельта
07/09 23:45 Удинезе - Лацио
08/09 00:30 Эльче - Реал Сосьедад
09/09 18:30 ОКМК - Пахтакор
09/09 19:00 Нефтчи - Сурхон
09/09 20:00 Насаф - Бунёдкор

Ла Лига миллий чемпионатлар орасида биринчи бўлиб чипли тўпларни жорий этади

Баҳо:
+ | -

Ла Лига матбуот хизматининг хабар қилишича, 2026/27 йилги мавсумдан бошлаб Испания олий дивизионининг барча ўйинларида ичига махсус датчиклар ўрнатилган тўплардан фойдаланилади. Шу тариқа, Ла Лига бундай технологияни доимий асосда амалиётга татбиқ этган дунёдаги биринчи миллий чемпионатга айланади.

Тизим VAR ҳамда офсайдни ярим автоматик аниқлаш тизими билан интеграция қилинади. Puma’нинг расмий тўпига ўрнатилган Kinexon датчиги тўпнинг ҳаракати ҳақидаги маълумотларни узатади ва футболчининг тўпга теккан аниқ лаҳзасини қайд этиш имконини беради.

Ушбу технология ҳакамларга офсайд, қўл билан ўйин, рикошет ва бурчак тўпларини аниқлашда ёрдам беради. 2027/28 йилги мавсумдан эса бу тизимни Сегундада ҳам жорий этиш режалаштирилмоқда.

Киритилди: 16:19, 13.08.2026.
Ўқилди: 704 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик