"Барселона" ярим ҳимоячи Родрини трансфер қилиш бўйича якуний таклиф тайёрламоқда. Бу футболчининг ўзи "Манчестер Сити"дан унинг кетишига тўсқинлик қилмасликни сўрагани фонида юз бермоқда. Испаниянинг Sport нашри ёзишича, 30 ёшли хавбекнинг бундай позицияси музокараларда ҳал қилувчи аҳамият касб этиши мумкин.
Музокараларга яқин манбаларнинг маълум қилишича, "Барселона" таклифнинг кафолатланган қисмини 65 миллион еврогача ошириши мумкин. Яна 10 миллион евро турли бонуслар кўринишида шартномага киритилиши режалаштирилган.
Ушбу бонусларнинг ярми — 5 миллион евро — нисбатан осон бажариладиган шартларга боғланади.
Родри 2024 йилда "Олтин тўп" совринини қўлга киритган.













