"Челси" ҳужумчиси Николас Жексон Хаби Алонсо қўл остида таркибдаги ўрни учун курашишга ва Лондон клубида қолишга тайёр. Бу ҳолат "Астон Вилла" ҳамда номи ошкор этилмаган Испания клуби қизиқишига қарамай юз бермоқда, дея хабар беради The Sun.
25 ёшли сенегаллик футболчи "Челси"га қайтди ва Осиёдаги мавсумолди турнеда жамоадошлари ҳамда мураббийлар штабида ижобий таассурот қолдирди.
Жексонга Хаби Алонсо қўл остида ишлаш маъқул келган. Агар унга келаси мавсум учун жамоада муайян роль таклиф этилса, футболчи "Челси"да қолиш имкониятидан фойдаланишга тайёр.
Аввалроқ италиялик журналист Николо Скира Жексон "Астон Вилла"га ўтишга рози эканини маълум қилган эди.
Ўтган мавсум футболчи "Бавария" сафида ижара асосида тўп тепди. У Бундеслигада 22 та ўйинда 8 та гол урди ва 2 та голли узатмани амалга оширди.













