Кириш Регистрация
07/10 19:00 Нефтчи 2-2 Хоразм
09/10 18:30 Қўқон-1912 - Машъал
09/10 19:00 Пахтакор - Бунёдкор
09/10 19:00 Бухоро - Андижон
09/10 19:30 Насаф - Динамо

Расман: Кристенсен "Аталанта"га ўтди

Баҳо:
+ | -

"Аталанта" "Удинезе"дан 24 ёшли даниялик ҳимоячи Томас Кристенсенни ижарага олганини расман эълон қилди.

Бергамо клуби Кристенсенни кейинчалик сотиб олиш ҳуқуқи билан ижарага олди. Муайян шартлар бажарилса, ушбу опция мажбурий тарзда ишга тушади.

Кристенсен "Орхус" тарбияланувчиси ҳисобланади. У 19 ёшида Дания чемпионатида асосий жамоа сафида дебют қилган. Ҳимоячи "Орхус" таркибида жами 46 та ўйин ўтказиб, 2 та гол урган.

2023 йил ёзида Кристенсен "Удинезе"га ўтди. Ўтган мавсумда у 31 та учрашувда майдонга тушиб, 3 та гол урди ва 4 та сариқ карточка олди.

Халқаро даражада Кристенсен Даниянинг ўсмирлар ва ёшлар терма жамоаларида тўп тепган. У 2025 йилги Европа чемпионатида Дания ёшлар терма жамоаси билан чорак финалгача етиб борган.

Киритилди: 23:15, 13.08.2026.
Ўқилди: 1332 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик