Кириш Регистрация
03/10 11:00 Хитой - Ўзбекистон
03/10 15:30 Жанубий Корея - Япония

«Бешиктош» ва «Фенербахче» Европа лигаси саралашининг ҳал қилувчи плей-офф босқичига чиқди

Баҳо:
+ | -

Европа лигаси учинчи саралаш босқичининг бир қатор жавоб учрашувлари пайшанба куни якунланди.

Туркиянинг «Бешиктош» клуби ўз майдонида «Градец Кралове»ни қабул қилиб, 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Учрашувдаги ягона гол Вацлав Черни томонидан киритилди. Голга Жуниор Олайитан ассистентлик қилди.

Шу тариқа, «Бешиктош» Европа лигаси саралашининг ҳал қилувчи — плей-офф босқичига йўл олди. Туркиянинг яна бир клуби «Фенербахче» ҳам саралашдаги юришини давом эттириб, плей-офф босқичига чиқди.

Кипрнинг «Омония» клуби ҳам «Линкольн»ни минимал ҳисобда мағлуб этиб, кейинги босқичга йўл олди.

Шунингдек, Австриянинг «Зальцбург» клуби Кипрнинг «Пафос» жамоаси тўсиғидан ўтиб, саралаш плей-оффи иштирокчисига айланди.

Венгриянинг «Ференцварош» клуби ҳам ўз мухлисларини хурсанд қилди. Жамоа икки учрашув натижасига кўра «Гурник» қаршилигини синдириб, Европа лигаси саралашидаги курашни давом эттирадиган бўлди.

Киритилди: 00:10, 14.08.2026.
Ўқилди: 1309 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик