Кириш Регистрация
14/08 19:00 Навбаҳор 4-3 Бунёдкор
14/08 20:00 Динамо 2-2 Хоразм
14/08 20:30 Қизилқум 2-0 Машъал
15/08 19:00 Қўқон-1912 - Локомотив
15/08 19:00 Насаф - Пахтакор

«ПСЖ» вингери «Ливерпуль» тарихига кириши мумкин

Баҳо:
+ | -

«ПСЖ» вингери Брэдли Барколя ҳамон «Ливерпуль»нинг трансфер мақсадлари рўйхатида қолмоқда.

Турли хабарларга кўра, «қизиллар» француз футболчиси учун 125 миллион евро тўлашга тайёр ва клублар аллақачон келишувга яқинлашган.

Агар трансфер белгиланган шартлар асосида амалга ошса, 23 ёшли футболчи «Ливерпуль» тарихидаги Флориан Вирц билан бирга иккинчи энг қиммат харидга айланади. Вирц ўтган ёзда «Байер»дан худди шу сумма — 125 миллион евро эвазига сотиб олинган. Рекорд эса ҳануз Александер Исакка тегишли — у 2025 йилда «Ньюкасл»дан 145 миллион евро эвазига харид қилинган.

Аввалроқ «ПСЖ» Брэдли Барколя учун 150 миллион евродан ортиқ маблағ сўраётгани хабар қилинган эди. Айни пайтда футболчининг ўзи «Ливерпуль»га ўтишни хоҳламоқда ва бу борада оғзаки розилигини берган.

Киритилди: 09:21, 14.08.2026.
Ўқилди: 900 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик