Кириш Регистрация
16/08 19:00 Насаф 1-2 Пахтакор
18/08 19:00 Сўғдиёна - Қизилқум
18/08 20:00 Бухоро - Нефтчи

Тейлор танқидлардан чарчаганди

Баҳо:
+ | -

Англиялик собиқ ҳакам Энтони Тейлор 20 йиллик фаолиятидан сўнг Англиядаги ўйинларда ҳакамлик қилишни нега тўхтатишга қарор қилгани ҳақида гапирди.

47 ёшли Тейлор Англия футболида 668 та учрашувда ҳакамлик қилган ва 163 та халқаро ўйинни бошқарган. Унинг сўнгги учрашуви 2026 йилги Жаҳон чемпионати 1/8 финалидаги Испания — Португалия (1:0) баҳси бўлди.

Тейлорнинг сўзларига кўра, мухлислар, мураббийлар, оммавий ахборот воситалари ва футболнинг бошқа иштирокчилари томонидан доимий босим, танқид ва эътибор вақт ўтиши билан ҳакамларнинг мотивацияси ва ўзига бўлган ишончига таъсир қила бошлаган.

«Хато қилишдан қўрқиш, атрофдагиларнинг фикри, томошабинлар, мураббийлар, оммавий ахборот воситалари, ҳамкасблар — буларнинг барчаси инсоннинг ўзига бўлган ишончини йўқотишига олиб келиши мумкин», — деди Тейлор BBC Sport нашрига.

Киритилди: 09:24, 14.08.2026.
Ўқилди: 574 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик