«Тоттенхэм» «Манчестер Сити»га бразилиялик ҳужумчи Савиньо учун 98 миллион евро миқдорида расмий таклиф юборди.
Лондон клуби «Сити» дастлаб футболчи учун сўраган суммани тўплади, бироқ манчестерликлар ҳозирча ижобий жавоб беришмади, деб хабар бермоқда Globo.
22 ёшли Савиньо «Тоттенхэм»га ўтишни хоҳламоқда ва пайшанба куни «Манчестер Сити» машғулотида иштирок этмади.
Савиньо «Сити» сафидаги икки мавсум давомида 84 та учрашув ўтказиб, 7 та гол урди ва 13 та голли узатмани амалга оширди ҳамда 3 та совринни қўлга киритди. Ўтган мавсумда эса у 36 та ўйиннинг атиги 14 тасида асосий таркибда майдонга тушди.













