«ПСЖ» яқинда УЕФА суперкубогини қўлга киритди.
2011 йилнинг 31 майидан бери Париж гранди нақ 43 та (!) соврин ютди, улар орасида иккита Чемпионлар Лигаси ва иккита УЕФА Суперкубоги бор.
Энг яқин таъқибчиси «Бавария»да 10 та соврин камроқ, кучли учликка эса 29 та кубок билан «Реал» ҳам кирди.
Кейинги ўринларда — «Барса», «Сити», «Ювентус» ва 15 йил ичида 20 тадан кам соврин жамғарган клублар жой олган.













