«Клаксвик» ва «Лех» пайшанба оқшомида Европа лигасининг плей-офф босқичига йўлланма учун курашиши керак эди. Бироқ УЕФА учрашувни бир кунга қолдиришга мажбур бўлди.
«Лех» чоршанба куни Фарер оролларига йўл олиши керак эди, аммо парвоз пайшанба тонгига қолдирилди. Бунга манзил аэропорти устидаги кучли туман сабаб бўлди.
Пайшанба куни полякларнинг саргузаштлари парвоздан кейин ҳам давом этди — об-ҳаво самолётнинг Фарер оролларига қўнишига барибир имкон бермади. Диспетчерлар ҳаво кемасини Норвегиянинг Берген шаҳрига йўналтиришди. Бироз вақт ўтгач, «Лех» барибир Фарер оролларига етиб борди, аммо жамоа ихтиёрида учрашув бошланишига атиги бир неча соат қолган эди. УЕФА ўйинни қолдириш ҳақида қарор қабул қилди.
«Клаксвик» — «Лех» учрашуви 14 август куни бўлиб ўтади. Биринчи учрашувда «Лех» ўз майдонида 1:0 ҳисобида ғалаба қозонган.













